Президент ва унинг рафиқаси шарафига қабул маросими ташкил этилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркия Республикасида бўлиб турибди. Давлат раҳбарига рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда. 

Расмий тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған томонидан қабул маросими ташкил этилди. Улар биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

Тадбирда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.


Rate Count

183

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends