Президент “UzAuto Motors”га навбатда турганларга етказиб беришнинг аниқ муддати ҳақида хабар беришни буюрди
Local
−
14 February 2022 8845 1 minute
“Чирчиқ кластери” 2023 йилдан тўлиқ ишлашни бошлаши керак. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси таннархини 12 фоизга камайтириш лозим. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз борди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани ва бунга бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳам кўрсатиб ўтилган.
Уч ой муддатда “Технолог” ва “Агрегат” заводлари асбоб-ускуналарини “Чирчиқ кластери”га кўчириб, қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг 1 декабр санасига қадар тўлиқ якунлашга кўрсатма берилган.
“Бу дегани “Чирчиқ кластери” 2023 йилдан тўлиқ ишлашни бошлаши керак”, дейди давлат раҳбари.
Соҳа раҳбарлари олдига жорий йилда қишлоқ хўжалиги машинасозлигида:
• қишлоқ хўжалиги техникаси таннархини 12 фоизга камайтириш;
• ишлаб чиқаришни 2 баробарга ошириш;
• экспортни 15 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Йиғилиш якунида давлат раҳбари яна автомобиль учун навбатлар мавзусига қайтиб, навбатда турган ҳар бир буюртмачига "UzAuto Motors" компанияси томонидан автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома йўллаш бўйича топшириқ берди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September