Тошкентда беморлар ва ўлим ҳолати ортди. Президент йиғилиш ўтказмоқда
−
15 July 2020 16914 1 minute
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибида – Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият ўрин олган.
Йиғилиш кейинги пайтда ушбу ҳудудларда кузатилаётган коронавирус инфекциясининг янги тўлқини ва ўлим ҳолатларининг кўпайиши, шунингдек, аҳоли томонидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифати ҳамда дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётгани бўйича кўплаб мурожаат ва шикоятлар тушаётгани сабабли ўтказиляпти.
Аввалроқ, давлат раҳбари ҳокимларга ҳар куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 гача, кечқурун соат 21:00 дан 22:00 гача ижтимоий тармоқда аҳоли саволларига мукаммал жавоб беришни топширганди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November