Президент иқтисодиёт тармоқларидаги янги лойиҳалар билан танишяпти
Local
−
16 July 2020 7291 1 minute
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси саноати, электротехника ва фармацевтика тармоқларидаги янги лойиҳалар билан танишмоқда.
Маълумки, мамлакат хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, уларни монетизация қилиш йўлидан бормоқда. Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда.
Айни пайтда давлат раҳбари тармоқ мутасаддиларининг тақдимот шаклидаги ҳисоботларини тингламоқда.
Батафсил – кейинги материалларда.
Live
All