Президент Раҳмат Маматовни сенатор этиб тайинлади
Local
−
24 January 2020 12275 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Раҳмат Тошназарович Маматов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди.
2017 йилнинг октябридан буён Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Раҳмат Маматов 21 январь куни "Маҳалла" кенгашига раис этиб тайинланганди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сенат мажлисида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов “Маҳалла” хайрия жамоат фондига раҳбар бўлиши ва сенатор этиб тайинланишини айтиб ўтганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September