Президент маслаҳатчисининг ўринбосари университет ректори бўлди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкакмасининг кеча, 16 июндаги 385-сон қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат  транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.

Одил Абдураҳмонов (1978 йилда туғилган) иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга. У аввал Президент Администрациясида бош маслаҳатчи (консультант), Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази раҳбари бўлиб ишлаган.

2018 йил 31 июлидан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

2019 йил апрель ойидан Одил Абдураҳмонов Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасини бажарётганди.


Rate Count

207

Rating

3

Rate this article

Share with your friends