ЖИДУга янги ректор тайинланди
Local
−
18 September 2020 9338 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига янги ректор тайинланди.
Қарор билан Комилжон Ҳамидович Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори этиб тайинланди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусаттарович Абдувоҳидовга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юклатилганлиги бекор қилинди.
Live
All