Президент мактабларига саралаш имтиҳони 3 та ҳудудда якунланди

Local

image

Жорий йилнинг 29 июнь – 1 июль кунлари ўтказилган Президент мактабларига қабул қилиш бўйича биринчи босқич имтиҳонлари бўйича жами 24 360 нафар (98,4%) ўқувчи иштирок этди. 387 нафар (1,6%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 нафар ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.

Маълум қилинишича, Тошкент, Нукус ва Хоразмда саралаш имтиҳонлари якунига етди, эртага Наманганда саралаш имтиҳонининг охирги куни.

Барча жавоб варақлари Cambridge Assessment International Education томонидан Буюк Британияга олиб кетилди.

Саралаш имтиҳони жавоблари Cambridge томонидан эълон қилинади.


Author

Rate Count

55

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends