Президент қурувчиларнинг яшаш жойини бориб кўрди

Local

image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурувчилари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Корхона яқинида 3 минг кишига мўлжалланган ётоқ мажмуаси барпо этилган. Ишчиларнинг яшаши, дам олиши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.

Президент бу ерда ётоқ ўринларини кўпайтириш, бундай ихчам, шинам мажмуаларни бошқа заводларда ҳам ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Президент шунингдек, тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди.


Rate Count

89

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends