Президент Қашқадарёга жўнаб кетди
Local
−
24 February 2023 6845 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида бугун, 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечиради. Янги лойиҳалар ишга туширилиб, вилоятни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгиланади.
Live
All