Президент 2023 йилга ном берди
Local
−
20 December 2022 52965 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатномасида келаси йилга қандай ном бериш бўйича таклифни ҳам илгари сурди.
Давлат раҳбари 2023 йилни "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб эълон қилди.
“Ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.
Биз келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритамиз.
Ушбу жараёнларда депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўрайман”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Live
All