Президент ҳокимларга 230 минг оилани камбағалликдан чиқаришни топширди

Local

image

Ўзбекистонда ҳокимлар йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариши зарур. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳокимларга топшириқ берди.

Қайд этилишича, йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари штаблар фаолиятини самарали ташкил этиб, янги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши шартлиги таъкидланган.

Улар сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одамни доимий ишга жойлаштириш ва яна 1 миллион аҳолининг даромадини кўпайтириш мажбуриятини олади.

Шунингдек, йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланган.

Ҳар бир йўналиш бўйича аниқ механизм ва ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш, маҳалла даражасида масъулларни белгилаш зарурлиги қайд этилган.

Хитой тажрибаси асосида туман ва маҳаллада аҳоли билан бевосита ишлайдиган ходимлар учун аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқиш топширилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends