Президент ҳибсланган 44 кишини афв этди
Local
−
19 March 2019 11362 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 март Наврўз байрами муносабати билан жазони ўташ колонияларида қолаётган 44 нафар маҳбусни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармон матни "Ўзбекистон-24" телеканалининг Ахборот дастурида ўқиб эшиттирилди.
Афв этилганлардан 7 нафари жазодан тўлиқ озод этилган, 11 нафари эса шартли равишда озод этилган. Шунингдек, 12 кишининг жазоси енгиллаштирилган, 13 кишининг жазо муддати қисқартирилган.
Умумий ҳисобда 30 киши ўз оилалари бағрига қайтади. Афв этилганлар орасида фаолияти тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлган 60 ёшдан ошган 2 киши, 23 ёшли 5 нафар аёл бор.
Live
All