Пойтахтнинг яна икки туманида “свет” ўчирилди
−
21 July 2023 5537 1 minute
Бугун, 21 июль куни пойтахтнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва тармоқлардаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилган:
- Яккасарой тумани: “Ракатбоши” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Баҳор” ва “Ташисти” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November