Пойтахтдаги яна бир кўча июль ойи охиригача ёпилди

Local

image

Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Подшобоғ” маҳалласи Салом кўчаси июль ойи сўнгига қадар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича,  Мирзо Улуғбек туманида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Намунали кўча” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги кичик ва тор кўчалар таъмирланмоқда.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Подшобоғ” маҳалласи Салом кўчаси “Намунали кўча” лойиҳаси дастурига киритилган. Айни кунда ушбу кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли Салом кўчаси транспортлар ҳаракати учун июль ой сўнггига қадар ёпилади. 


Tags

Rate Count

21

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends