Пойтахт ҳокимлиги йиғилишларга вақтинча чек қўймоқчи

Local

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз тизимида йиғилишлар ва  мажлислар ўтказишни вақтинчалик чеклади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди. 

Зарур ҳолларда йиғилишлар онлайн тизимда ўтказилиши таъкидланди.

Шунингдек, олий таълим муассасалари ва уларнинг ётоқхоналарида карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.


Tags

Rate Count

67

Rating

3

Rate this article

Share with your friends