Порошенко давлатга хиёнатда гумонланмоқда

World

image

Украина Хавфсизлик хизмати собиқ Президент Пётр Порошенко ва Миллий банк собиқ раҳбари Валерия Гонтареванинг Донбассда кўмир сотиб олишда давлатга хиёнат қилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганмоқда.

“Шундай эҳтимол текширилмоқда”, деган Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Баканов “Украинские новости” агентлигига.

УХХ октябрь ойи бошида “Мухолифат платформаси – ҳаёт учун” партияси сиёсий кенгаши раҳбари Виктор Медведчукнинг давлатга хиёнатда айбдор эканини исботловчи суҳбатлари ёзувларини эълон қилди. Суҳбатларда Порошенконинг исм-фамилияси, кейин эса чеклар пайдо бўлган.

Порошенко бошчилигидаги “Европа бирдамлиги” партияси собиқ давлат раҳбари айбловларни рад этишини таъкидлади.


Rate Count

126

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends