Польшада тонналаб балиқ қирилиб кетди
World
−
14 August 2022 19875 1 minute
Номаълум ифлосланиш туфайли Польша ва Германиядан оқиб ўтувчи Одра дарёси қирғоқларидан 10 тонна ўлик балиқ топилди. Бу ҳақда “Rzeczpospolita” ёзмоқда.
Польша Ички ишлар вазири ўринбосари Мачея Вонсика улкан ифлосланиш учун жавобгарларни аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 1 миллион злотий (220 минг доллар) мукофот ваъда қилган.
Ҳозиргача Польша ва Германия мутахассислари сув намуналарини ўрганишмоқда ва унда симоб йўқлигини, аммо шўрланиш кўрсаткичи ошиб кетганини аниқлашган.
Польша дарёни тонналаб ўлик балиқлардан тозалаш учун ҳарбийларини жалб қилган.
Live
All