Покистонда рекорд даражада иссиқ кузатилмоқда

World

image

Покистон расмийлари кеча, 23 июнь куни аҳолини хавфли иссиқлик тўлқини ҳақида огоҳлантирди. Жума куни Балужистон провинциясининг Наукунди шаҳрида ҳарорат 50 даражадан ошиб кетган.

Табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги матбуот котиби Идрис Мақсуд одамларни уйда қолишга ва имкон қадар жазирама қуёшдан сақланишга чақирди.

“Кун давомида кўчалар ва бозорлар бутунлай бўм-бўш. Биз иссиқ печ ичида юрганга ўхшаймиз”, дейди маҳаллий фуқаролар немис матбуот агентлигига берган интервьюсида.

Шунингдек, Исломободда пойтахт энергетика идораси кондиционерларга бўлган талаб ортиши сабабли электр таъминотида муаммолар кучайганини маълум қилган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends