Покистонда автобус ҳалокати туфайли 40 дан ортиқ одам ёниб кетди (видео)
World
−
29 January 2023 8134 1 minute
Покистонда йўловчи автобуси кўприкка урилиб, жарга қулаб тушди ва ёниб кетди. Автобус ичида 41 киши тириклайин ёниб кетган, 3 нафари жароҳатланган. Бу ҳақда The News International маҳаллий нашри хабар берди.
Фожиа Белужистон вилоятининг Ласбела шаҳри яқинида содир бўлган. Кветтадан Карачига йўл олган автобус 28 январдан 29 январга ўтар кечаси ҳалокатга учраган. Қоронғу бўлгани учун қутқарувчилар дастлаб тўсиқларга дуч келгани айтилмоқда.
Ҳодиса вақтида автобусда жами 44 киши бўлган. Ҳодиса жойида олиб борилган қутқарув операцияси давомида яраланган 3 киши автобусдан олиб чиқилган ва тиббий муассасаларга етказилган.
Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Улар ҳам авария сабабини, ҳам жасадларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, жасадлар ёнғинда қаттиқ куйган, шу сабаб ДНК таҳлилисиз уларнинг шахсини аниқлаш имконсиз. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши туфайли содир бўлган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August