Педофилларга умрбод қамоқ: қонуннинг тўлиқ матни эълон қилинди

Local

−

image

Энди Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этганларга шартли ҳукм қўлланилмайди. Шунингдек, бундай жиноятлар учун жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш имконияти ҳам чекланади. Жинсий зўравонлик қурбони бўлган болаларга давлат ҳисобидан адвокат ажратилади. Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни Президент имзолаган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунда сўз боради.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1156-модда, № 11, 1236-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 353, 354, 361-моддалар, № 6, 621, 622, 626-моддалар, № 7, 747-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

1) 50-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади ва фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш (118-модданинг тўртинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки унинг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин”;

олтинчи қисмидаги “мумкин эмас” деган сўзлар “мумкин эмас, бундан боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар мустасно” деган сўзлар билан алмаштирилади;

2) 51-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш (118-модданинг тўртинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки унинг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади”;

3) 571-модданинг матни “(97-модданинг иккинчи қисми)” деган сўзлардан кейин “ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш (118-модданинг тўртинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки унинг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми)” деган сўзлар билан тўлдирилади;

4) 64-модданинг еттинчи қисми “ушбу Кодекснинг” деган сўзлардан кейин “118-моддаси учинчи қисми “а” бандида ва тўртинчи қисмида, 119-моддаси учинчи қисми “а” бандида ва тўртинчи қисмида” деган сўзлар билан тўлдирилади;

5) 69-модданинг олтинчи қисми “ушбу Кодекснинг” деган сўзлардан кейин “118-моддаси учинчи қисми “а” бандида ва тўртинчи қисмида, 119-моддаси учинчи қисми “а” бандида ва тўртинчи қисмида” деган сўзлар билан тўлдирилади;

6) 72-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилади:

  • “Бунда шартли ҳукм қилиш боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди”;

7) 73-модда тўртинчи қисмининг “г” банди “ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик” деган сўзлардан кейин “боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятларни қасддан содир этганлик” деган сўзлар билан тўлдирилади;

8) 88-модданинг:

биринчи қисми:

  • “в” бандидаги “махсус ўқув-тарбия муассасасига” деган сўзлар “таълим ташкилотига, тарбия муассасасига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасага” деган сўзлар билан алмаштирилади;

қуйидаги мазмундаги “г” банд билан тўлдирилади:

“г) назорат остига бериш”;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Вояга етмаган шахсларнинг таълим ташкилотида, тарбия муассасасида ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасада назорат остида бўлиш муддати ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади”;

9) 104-модда иккинчи қисми диспозициясининг “а” банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “а) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан”;

10) 105-модда иккинчи қисми диспозициясининг “б” банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“б) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан”;

11) 118-модда тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади”;

12) 119-модда тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади”;

13) 129-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги мазмундаги “б1” банд билан тўлдирилади:

“б1) бир гуруҳ шахслар томонидан”;

14) 27610-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”;
  • учинчи қисмининг санкциясидаги “беш” деган сўз “етти” деган сўз билан алмаштирилади.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда, № 6, 727-модда, № 8, 968, 969-моддалар, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 4, 353, 354-моддалар, № 6, 622, 626-моддалар, № 7, 750-модда, № 8, 926-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади:

1) 55-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилади:

  • “Жинсий зўравонликка оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган жабрланувчига ушбу Кодекснинг 50-моддасида белгиланган тартибда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чоралари кўрилади”;

2) 60-модда:

  • иккинчи қисми “васийлар, ҳомийлар” деган сўзлардан кейин “васийлик ва ҳомийлик органининг вакиллари” деган сўзлар билан тўлдирилади;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилади:

  • “Вояга етмаган шахсга нисбатан унинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси, ҳомийси ёки бошқа қариндошлари томонидан содир этилган жиноятлар бўйича ишни судга қадар юритишда ҳамда суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирок этади”;
  • учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисобланади;

3) 66-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилади:

  • “Жинсий зўравонликка оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган гувоҳга ушбу Кодекснинг 50-моддасида белгиланган тартибда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чоралари кўрилади”;

4) 91-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилади:

“8) вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик содир этиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича вояга етмаган жабрланувчини ёки гувоҳни сўроқ қилиш”;

5) 121-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилади:

  • “Вояга етмаган шахсга нисбатан унинг ота-онаси, уни фарзандликка олувчи, унинг васийси, ҳомийси ёки бошқа қариндоши томонидан содир этилган зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланиши шарт”;
  • иккинчи – ўнинчи қисмлари тегишинча учинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисобланади;
  • учинчи қисми “жабрланувчи вакилининг” деган сўзлардан кейин “васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг” деган сўзлар билан тўлдирилади;
  • тўртинчи қисми “жабрланувчи вакилига” деган сўзлардан кейин “васийлик ва ҳомийлик органининг вакилига” деган сўзлар билан тўлдирилади;
  • саккизинчи қисмидаги “қонуний вакил, педагог ва (ёки) психолог” деган сўзлар “қонуний вакили, педагог ва (ёки) психолог иштирокида, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда васийлик ва ҳомийлик органининг вакили” деган сўзлар билан алмаштирилади;
  • ўнинчи қисми “қонуний вакили” деган сўзлардан кейин “васийлик ва ҳомийлик органининг вакили” деган сўзлар билан тўлдирилади;

6) 123-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилади:

“Жинсий зўравонликка оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган жабрланувчи ва гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўртасида юзлаштириш ўтказиш суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими билан амалга оширилади”;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисобланади;

7) 549-модданинг учинчи қисми “асос бўлса” деган сўзлардан кейин “ёки ушбу Кодекс 60-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда” деган сўзлар билан тўлдирилади.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 6-моддалар, № 2, 131, 133-моддалар, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-моддалар, № 5, 496, 497, 499-моддалар, № 6, 621, 622, 626-моддалар, № 7, 747, 749-моддалар, № 8, 926-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

1) 411-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;
  • иккинчи қисмининг санкциясидаги “беш бараваридан етти бараваригача” деган сўзлар “ўн беш бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

2) 47-модда:

номидаги “тарбиялаш, уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик” деган сўзлар “тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, уларга ғамхўрлик кўрсатмаслик” деган сўзлар билан алмаштирилади;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ёки вояга етмаган болаларга ғамхўрлик кўрсатмаслик, яъни зарур имкониятлар, билим ва кўникмаларга, шу жумладан бунинг учун тегишли хизматлардан (тиббий, таълим, ижтимоий ва бошқа хизматлардан) фойдаланиш имкониятига эга бўлган ота-оналар (улар ўрнини босувчи ёки болага қараб турган шахслар) томонидан қасддан уларнинг асосий эҳтиёжларини қаноатлантирмаслик вояга етмаган боланинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ва ахлоқий ривожланиши бузилишига олиб келса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
  • бешинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;

олтинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

еттинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;

3) 473-модда:

  • биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
  • иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
  • учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

4) 1883-модда:

  • биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;
  • иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
  • “базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;

5) қуйидаги мазмундаги 1893-модда билан тўлдирилади:

“1893-модда. Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган, ушбу Кодекснинг 189 ва 1891-моддаларида назарда тутилмаган ахборот маҳсулотини тайёрлаш, тақдим этиш ва (ёки) тарқатиш, шу жумладан уни сотиш (шу жумладан обуна бўйича тарқатиш), ижарага, прокатга бериш, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан тарқатиш, бериш, оммавий намойиш қилиш, оммавий ижро этиш (шу жумладан эфир ёки кабель узатуви, томошабоп тадбирлар воситасида), телекоммуникация тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, –

болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса – эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”;

6) қуйидаги мазмундаги 19810-модда билан тўлдирилади:

  • “19810-модда. Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик ёки ижро этишга тўсқинлик қилиш
  • Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик ёки ижро этишга тўсқинлик қилиш, –
  • фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”;

7) 245-модданинг биринчи қисмидаги:

  • “47-моддасининг иккинчи – еттинчи қисмларида» деган сўзлар “47” рақами билан алмаштирилади;
  • “190” рақами “1893, 190” рақамлари билан алмаштирилади;
  • “1989” рақами “1989, 19810” рақамлари билан алмаштирилади;

8) 247-модданинг матнидаги “ушбу Кодекс 47-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида” деган сўзлар “ушбу Кодекс 47-моддасининг олтинчи қисмида” деган сўзлар билан алмаштирилади;

9) 248-модда:

  • биринчи қисмидаги “47-моддасининг биринчи қисмида” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • иккинчи қисмининг 4-бандидаги “47-моддасининг биринчи қисмида” деган сўзлар чиқариб ташланади;

10) 2481-модданинг биринчи қисмидаги “47-моддасининг биринчи қисмида” деган сўзлар чиқариб ташланади;

11) 282-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилади:

  • “Ушбу Кодекснинг 411-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган тақдирда, икки сутка ичида прокурор томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича далиллар билан бирга бир сутка ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади”;
  • иккинчи – бешинчи қисмлари тегишинча учинчи – олтинчи қисмлар деб ҳисобланади;

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилади:

“7) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган, ушбу Кодекснинг 411-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақида прокурорнинг қарори”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 2, 104-модда, № 3, 187-модда, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 818, 823, 828-моддалар, № 12, 1285-модда; 2026 йил, № 1, 3, 5-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилади:

1) 15-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари:

  • уларнинг зиммасига жабрланувчидан узр сўраш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш ёхуд назорат остига бериш мажбуриятини юклатиш – суд томонидан;
  • вояга етмаганларнинг қонунчиликка мувофиқ жойлаштирилиши белгиланган таълим ташкилотига, тарбия муассасасига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасага уларни жойлаштириш – тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда ички ишлар органлари томонидан ижро этилади”;

2) қуйидаги мазмундаги 1961-модда билан тўлдирилади:

“1961-модда. Назорат остига бериш

Суд ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахсни ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ёхуд вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар раҳбарларига назорат остига бериши мумкин.

Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс назорат остида бўлиб турган даврида ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, суд унга нисбатан белгиланган назорат остида бўлиш чорасини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 88-моддаси биринчи қисми «в» бандида назарда тутилган мажбурлов чорасига ўзгартириши мумкин”;

3) 197-модда қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“197-модда. Таълим ташкилотларига, тарбия муассасасига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасага жойлаштириш

Вояга етмаган шахслар қонунчиликка мувофиқ жойлаштирилиши белгиланган таълим ташкилотларига, тарбия муассасаларига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасаларга қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.

Вояга етмаган шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ жойлаштирилиши белгиланган таълим ташкилотларида, тарбия муассасаларида ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасаларда бўлиши тартиби ва шарт-шароитлари, улардаги ўқув жараёнларини ва тарбиявий таъсирга оид ишларни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади”.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–263-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 343-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда, № 9, 592-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 5-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда; 2024 йил, № 8, 823-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

1) 6-модданинг саккизинчи хатбошисидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини ёки бошқа болалар муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этган ёхуд” деган сўзлар чиқариб ташланади;

2) 11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги “ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига” деган сўзлар чиқариб ташланади;

3) 12-модда:

  • биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланади;

учинчи қисмининг:

  • учинчи хатбошисидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташланади;
  • саккизинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланади;

4) 13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширади”;

5) 14-модда чиқариб ташланади;

6) 16-модда биринчи қисмининг:

  • тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташланади;
  • ўнинчи – ўн бешинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи – ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

7) 171-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги “ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

8) 19-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги “ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

9) 20-модда биринчи қисмининг:

  • тўртинчи хатбошисидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • ўн тўртинчи хатбошисидаги “ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келганлар” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • 10) 24-модданинг иккинчи қисмидаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида” деган сўзлар “Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида” деган сўзлар билан алмаштирилади;
  • 11) 5-боб чиқариб ташланади.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–378-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–445-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 509-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 9, 964-модда; 2026 йил, № 5, 497-модда) 27-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

  • “Оммавий қабуллар вақтида давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахсига келиб тушган ҳамда жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларга, шунингдек хотин-қизларга ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатчининг жавоб хати юбормаслик ҳақидаги талаби мавжуд бўлган мурожаатларга ёзма жавоб ёки электрон шаклдаги жавоб талаб этилмайди”.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ–406-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 271-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 5-модда; 2024 йил, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда; 2026 йил, № 6, 626-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

1) 22-модданинг:

  • тўртинчи қисмидаги “ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • бешинчи қисмидаги “ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида” деган сўзлар чиқариб ташланади;

2) 27-модда иккинчи қисмининг:

  • еттинчи хатбошиси чиқариб ташланади;
  • саккизинчи – ўн биринчи хатбошилари тегишинча еттинчи – ўнинчи хатбошилар деб ҳисобланади;
  • еттинчи хатбошисидаги “ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан” деган сўзлар чиқариб ташланади.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ–407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда, № 9, 958, 964-моддалар; 2024 йил, № 12, 1291-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда; 2026 йил, № 1, 2-модда, № 4, 355-модда, № 5, 499-модда, № 8, 927-модда) 16-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

  • йигирма иккинчи хатбошидаги “вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • ўттизинчи хатбошидаги “яшаш, тарбияланиш ва таълим олиш учун алоҳида шароитларга муҳтож бўлган вояга етмаганлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига” деган сўзлар чиқариб ташланади.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ–798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 7, 627-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил № 2, 193-модда, № 6, 730-модда, № 11, 1233-модда, № 12, 1321, 1329-моддалар; 2026 йил, № 6, 621-модда, № 7, 747-модда) 161-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилади:

  • “51) болани тарбиялаш ва унга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган таълим ташкилоти ходимининг болага нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши”.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июнда қабул қилинган “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ЎРҚ–848-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 6, 447-модда; 2026 йил, № 4, 358-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилади:

1) 9-модда қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилади:

  • “6) зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болалар – улар тегишли процессуал ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан”;

2) 11-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилади:

  • “Зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда кўрсатилади”.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги ЎРҚ–917-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 2, 117-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

1) 12-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошисидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига” деган сўзлар чиқариб ташланади;

2) 20-модданинг биринчи қисмидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига” деган сўзлар чиқариб ташланади;

3) 27-модданинг:

  • номидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • биринчи қисмидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • иккинчи қисмидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • учинчи қисмидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига” деган сўзлар чиқариб ташланади;
  • тўртинчи қисмидаги “ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг” деган сўзлар чиқариб ташланади.

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
  • республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.

14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends