Paynet Xolis QR: тадбиркорлар учун 0%, харидорлардан комиссия олинмайди
Business
−
18:02 476 2 minutes
Xolis якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун нақд пулсиз тўловларни қабул қилишни янада қулай қилиш мақсадида инфратузилмани ривожлантиришни давом этмоқда. Xolis QR’ни улаш ва ундан фойдаланиш бизнес учун қўшимча харажатларни талаб қилмайди – Xolis томонидан хизмат кўрсатиш ва тўловларни қабул қилиш учун комиссия 0% ни ташкил этади.
Шу билан бирга, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Xolis QR орқали тўловларни амалга оширишда харидорлардан комиссия ундирилиши мумкинлиги ҳақида кўплаб савол ва хабарлар пайдо бўлмоқда. Шу сабабли компания Xolis хизматидан фойдаланиш шартларига аниқлик киритишни муҳим деб ҳисоблайди.
Xolis QR орқали тўловларни қабул қилганлик учун тадбиркорлардан комиссия олинмайди. Paynet мобил иловаси орқали тўлов амалга оширилганда харидордан ҳам комиссия ундирилмайди
Бундан ташқари, Xolis QR орқали ҳар бир тўлов қабул қилинганда айланмадан олинадиган 1% солиқ тадбиркордан автоматик равишда ушлаб қолинади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасига юборилади, бу эса солиқ тўлашни соддалаштиради.
Xolis QR’нинг истеъмолчилар учун афзалликларидан бири – маҳсулот ва хизматлар учун исталган қулай мобил тўлов иловаси орқали тўлов қилиш имконияти мавжуд. Бунда тўлов шартлари тегишли тўлов хизматининг тарифлари асосида белгиланади. Агар муайян иловада комиссия назарда тутилган бўлса, уни бевосита ушбу тўлов хизмати белгилайди ва у Xolis комиссияси ҳисобланмайди.
Қуйида Xolis QR орқали тўловлар бўйича тўлов хизматлари ва улардаги амалдаги шартлар келтирилган:
-
To’lov xizmati — Komissiya
-
Xazna — 0%
-
TEZ — 0%
-
TBC — 0%
-
NBU — 0%
-
Ipak Yuli Mobile — 0%
-
OFB Mobile — 0%
-
Tenge bank — 0%
-
Kapital bank — 0%
-
SQB — 0%
-
Hamkor bank — 0%
-
OTP — 0%
-
Zoomrad — 0%
-
Asaka bank — 0%
-
Mavrid(MKBank) — 0%
-
Turon bank — 0%
-
Davr bank — 0%
-
Uzum bank — 0%
-
Alif — 0%
-
Beepul — 0%
-
Click — 1%
-
Payme — 1%
Шундай қилиб, Xolis QR тадбиркорларга Xolis томонидан комиссиясиз тўловларни қабул қилиш ва айланмадан олинадиган 1% солиқни автоматик ҳисобга олиш, харидорларга эса товар ва хизматлар учун ўзларига қулай тўлов иловаси орқали тўлаш имконини беради.
Telegram: t.me/paynet_xolis_info
Live
All