Пашинян декабрь ойида Россияга уч марта боради

World

−

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян жорий йилнинг декабрь ойида Россияга уч марта – 3, 11 ва 22 декабрь кунлари ташриф буюради. Бу ҳақда у бугун, 14 ноябрь куни Дублиндаги Халқаро ва Европа ишлари институтида маълум қилди.

“Декабрь ойида мен уч марта Россияда бўламан. Музокаралар ўтказиш учун учта ташрифни амалга ошираман – 3, 11 ва 22 декабрь кунлари. Умид қиламанки, Россия билан муносабатларда дўстона муҳитни сақлаб қола оламиз”, дейди Пашинян.

Қайд этиш жоиз, сўнгги ойлар давомида Пашиняннинг Россия Федерациясига бўлажак сафари ҳақида бир неча бор маълумотлар пайдо бўлган эди, бироқ томонлар аниқ санани тасдиқламаётганди. Брифинг ва интервьюлар чоғида у Москва билан муносабатлар трансформация босқичида эканини ва муқаррар равишда ўзгаришини таъкидлаб келган.

Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Пашинян ва Путин учрашувининг муддати ҳақидаги саволга улар муҳокама қилинаётганини айтган. Октябрь ойи бошида Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пашиняннинг Москвага ташрифи бўйича аниқ саналар йўқлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Никол Пашинян Европада интеграциялашув йўлида республикада Евросиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқишдан бошқа танлов йўқлигини маълум қилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends