“Пароль” эмас “ўрон”. Депутатлар 7 та сўзнинг ўзбекча муқобилини тасдиқлади
Local
−
11 August 2013 2 minutes
Бугун, 11 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “аванс”ни “бўнак”, “маркировка”ни “тамғалаш”, “маршрут”ни “йўналиш”, “светофор”ни “йўлчироқ”, “коворкинг”ни “иш маркази”, “пароль”ни “ўрон”, “прогрессив”ни “илғор” сўзларига алмаштиришни назарда тутувчи қонунни иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Депутат Барно Бердиенинг айтишича, қонуннинг матнига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилган. Биринчидан – амалдаги қонун ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, Солиқ кодекси, Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги, Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги ҳамда Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонунларда қўлланган “маркировка” атамаси “тамғалаш” атамасига, Фуқаролик кодексининг 776-моддасидаги “пароль” атамаси “ўрон” атамасига алмаштирилган.
Иккинчидан – 2016 йил 17 февралда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган биринчи ва 19-сон қонун лойиҳалари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 166-моддаси номидаги “ёки мажбурий равишда рақамли маркировкалаш” деган сўзлар ҳамда ушбу модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташланганлиги сабабли, ушбу қонун лойиҳасида назарда тутилган тегишли ўзгаришлар қонун лойиҳалари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш мақсадида чиқариб ташланмоқда.
Учинчидан – ҳуқуқий нормалар мазмунини аниқроқ ифода этиш мақсадида таҳририй ва аниқлаштирувчи ўзгаришлар киритилган. Хусусан, Солиқ кодексининг 483-моддаси 69-қисмидаги “маркировкани” сўзи “тамғалаш белгиларини” жумласига ўзгартирилган.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги “маршрут” атамасини “йўналиш” атамасига ўзгартириш муносабати билан амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда норманинг мазмуни ҳисобга олиниб, “йўналиш таксиларининг” жумласи “йўналишли таксилар” жумласи тарзида баён этилган. Бунга амалдаги Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунда “йўналишли транспорт воситаси”, шунингдек, Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунда “йўналишли таксилар” атамаларининг қўлланиши асос бўлган.
Тўртинчидан – мазкур қонун лойиҳаси билан киритилган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 10- ва 94-моддаларига ўзгартириш киритиш, 215- ва 231-сонли қонун лойиҳаларида назарда тутилганлиги сабабли, қоидани мазкур қонун лойиҳасидан 215-сонли қонун лойиҳасига ўтказилиб, Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 14 июль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилганлиги боис чиқариб ташланмоқда.
Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинган ва Сенатга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбек тилида кенг қўлланиладиган 40 та хорижий атама ўзбекчага таржима қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August