Озарбайжон Маслаҳат учрашувларига тўла ҳуқуқли аъзо бўлади
Local
−
16 November 2025 2754 1 minute
Озарбайжон Республикаси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинади. Бу ҳақда бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент саммитида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлар экан, Озарбайжон Республикасини Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принсипиал қарор қабул қилинаётганини эълон қилди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ушбу стратегик қадам умумий тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқлар манфаатларига тўлиқ жавоб беради.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September