Овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйганлар молиявий жаримага тортилади
Local
−
03 June 2023 19475 1 minute
Ўзбекистонда 2023 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида “Оқилона истеъмол” дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 31 май куни имзоланган қарорда сўз боради.
Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
- давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолинининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан, бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;
- умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;
- аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;
- исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўллаш ва назорат механизмларини ўнатиш.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August