Остона шаҳрида Алишер Навоийнинг ҳайкали ўрнатилади

Local

image

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Алишер Навоийнинг ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркиби билан музокаралар ўтказмоқда.

Музокаралар чоғида Остона шаҳри марказида ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинди.

“Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Tags

Rate Count

33

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends