Остон Ўрунов “Навбаҳор”ни тарк этмоқда

Sport

image

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби етакчиси Остон Ўрунов жорий клуби билан хайрлашмоқда. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Тугади. Ҳаммаси учун раҳмат, “Навбаҳор”, деб ёзиб қолдирди Ўрунов ўз саҳифасида.

22 ёшли футболчи фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум. 

Ўрунов жорий мавсум “Навбаҳор” сафида умумий 35 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларидан бири ҳисобланади. “Transfermarkt”га кўра, Ўруновнинг қиймати 1 миллион еврони ташкил этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends