Осиё ўйинлари. Курашчилар яна иккита олтин медаль олди

Sport

−

image

Бугун, 28 сентябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг кураш баҳсларида ўзбекистонлик курашчилар иккита та олтин ва битта бронза медални қўлга киритди. Ўзбекистон делегациясининг умумий олтин медаллари сони 12 тага етди.

Бугунги кураш баҳсларида -78 кг вазн тоифасида иштирок этган Покизазон Камолиддинова финалда жанубий кореялик Сумин Мони мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Шунингдек, кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аҳрор Зиёдуллаев ҳам делегацияга олтин медални тақдим қилди. -81 кг вазн тоифасида курашган спортчи финалда эронлик Рамин Аҳмадзодани мағлубиятга учратди.

Бундан ташқари, кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳиста Назарова Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. -78 кг вазн тоифасидаги ярим финал баҳсида у бошқа бир ўзбекистонлик курашчи Покизахон Камолиддиновага мағлубиятга учради. 

Маълумот учун, ҳозирда Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнасида 12 та олтин, 17 та кумуш ва 13 бронза медаль бор. Ушбу натижа рейтингда 4-ҳисобланади. Ўзбекистондан юқорида Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўрин олган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends