Ортиқхўжаевнинг ўрнини Алламжонов эгаллайдими?

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга жамоат фонди Матбуот котиби муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаши ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас. 

“Журналист ва блогерлардан турли асоссиз миш-мишларларнинг тарқалишига ҳисса қўшмаслик, ахборот тарқатишда масъулиятли бўлишга чақирамиз”, дейилади хабарда. 

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрининг амалдаги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев. У 2018 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳоким этиб сайланган.


Tags

Rate Count

966

Rating

3

Rate this article

Share with your friends