Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Local

image
Бугун, 13 апрель кун Алексей Федорович Хен Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
 
Тайинловга қадар Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Рақамли ривожланиш департаменти” масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
 
Маълумот учун, Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТДЮУ) тамомлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозимда шу вақтга қадар Сардор Абдуллаев фаолият юритган эди.

Tags

Rate Count

194

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends