ОПЕКнинг янги Бош котиби Россия билан қандай муносабатда бўлишини айтди

World

image

Бугун, 1 августдан ОПЕК (Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) Бош котиби лавозимини эгаллайдиган Ҳайсам ал-Ғайс ташкилот Россия билан рақобатлашмаслиги ва Москванинг ОПЕК+ келишувларида иштирок этиши бу шартномани муваффақиятли амалга ошириш учун муҳим деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда у Қувайтнинг “Ар-Рай” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Ал-Ғайс, шунингдек, Россия Федерациясини глобал энергетика майдонидаги асосий ўйинчи деб атаган.

Унинг қайд этишича, нефть нархининг ошиши нафақат Украинадаги вазият, балки захира ишлаб чиқариш қувватларининг йўқлиги билан ҳам боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, ОПЕКнинг собиқ Бош котиби Муҳаммад Баркиндо жорий йилнинг 5 июль куни Нигерияда вафот этганди.


Tags

Rate Count

508

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic