“Omicron” Ўзбекистон билан чегарадош давлатга ҳам кириб борди

World

image

Қирғизистонда коронавируснинг “omicron” штамми қайд этилиб, коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

“Миллий фтизиатрия маркази коронавирус штаммини аниқлаш учун секвенция ўтказди. Январь ойи бошида Республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганлар орасидан намуналар олинди ва уларнинг иккитасида “omicron” штамми борлиги аниқланди”, дейилади хабарда.

Қирғизистонда бир кунда 465 та янги COVID-19'га чалиниш ҳолати қайд этилган. Бу сўнгги 5 ой ичидаги энг юқори кўрсаткич. 

Янги “omicron” штамми туфайли Қирғизистон ўтган йилнинг 1 декабридан бошлаб, эмланган ёки эмланмаганидан қатъи назар, мамлакатга ташриф буюрувчи барчага мажбурий ПЗР тестини жорий қилганди.

Маълумот ўрнида, Британия олимлари ўтган йилнинг 24 ноябрида “дельта”дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин бўлган коронавируснинг янги штамми ҳақида хабар беришди. Улар эътиборни штаммдаги мутациялар сонининг кўплигига, унинг тезроқ тарқалишига ва мавжуд вакциналарга чидамлилигига қаратди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланганди.


Tags

Rate Count

139

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic