“Олтин тўп” учун якуний номзодлар рўйхати эълон қилинди

Sport

image

2026 йилги “Олтин тўп” мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати эълон қилинди. “France Football” томонидан тақдим этилган асосий номинацияда 30 нафар футболчи бош соврин учун кураш олиб боради.

Номзодлар орасида амалдаги соврин соҳиби Усмон Дембеле, шунингдек, Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Ламин Ямаль, Эрлинг Ҳоланд, Ҳарри Кейн, Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор ва бошқа юлдузлар бор.

Лионель Месси учун бу номинация алоҳида аҳамиятга эга. Аргентиналик футболчи фаолияти давомида саккиз марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган ва 2026 йилги соврин учун ҳам даъвогарлар сафидан жой олди. Месси мазкур совринни рекорд даражада кўп – саккиз марта қўлга киритган.

Шу билан бирга, Мессининг азалий рақиби Криштиану Роналду бу йилги номзодлар рўйхатидан жой олмади. Шу тариқа, португалиялик футбол юлдузи кетма-кет учинчи мавсум “Олтин тўп” номзодлари рўйхатига кирмади.

2026 йилги “Олтин тўп” маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Бу совриннинг 70-маротаба топширилиши бўлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends