Олтин нархи рекорд даражада ошиб кетди

World

image
Остонада уруш тургандек... north_east

Остонада уруш тургандек...

Олтин нархи 2,3 фоизга ошди ва 2013 йил апрелдаги рекорддан ошиб кетди. Ҳозирда унинг бир унцияси (31,1 грамм) 1588,13 долларга етди. Нарх кўтарилишига Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашиши сабаб бўляпти. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Бошқа қимматбаҳо металлар нархида ҳам кўтарилиш юз берди. Палладийнинг бир унцияси баҳоси рекорд - 2030,28 долларга етди.

Кумуш нархи ҳам максимумни қайд этди ва бир унцияси 18,5081 долларга етди.

Мавжуд вазиятда Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи нефть нархига нисбатан тезроқ ошишини кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январига ўтар кечаси Бағдод халқаро аэропортида АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида Эрон генерали Қосим Сулаймоний ҳалок бўлгач, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.


Tags

Rate Count

219

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends