Олтин кони қарийб 70 кишини босиб қолди
World
−
16 September 2985 1 minute
Суданнинг Ғарбий Кордофан провинциясида жойлашган “Ал-Зара” олтин конининг ўпирилиб тушиши оқибатида камида 67 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни “Sudan Tribune” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ўпирилишга яқинда кучли ёмғирлар сабабли юмшаб қолган тупроқ сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, олтин қазиб олувчи конлардаги ўпирилишлар Суданда тез-тез содир бўлиб туради, чунки иқтисодий инқироз шароитида жон сақлаш учун миллионлаб одамлар фойдали қазилмаларни хавфли усулда қазиб олиш билан шуғулланади.
Маълумот учун, Суданда 2023 йил 15 апрелидан бери Тезкор реакция кучлари ва мамлакат Қуролли кучлари ўртасида низо давом этмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар оқибатида камида 150 минг киши ҳалок бўлган, 14 миллиондан ортиқ киши эса ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ҳозирда ҳарбийлар мамлакат шимоли ва шарқини назорат қилмоқда, Тезкор реакция кучлари эса жануб ва Дарфур минтақасини ўз қўлида ушлаб турибди.
Судан жанубидаги Эн-Нухуд шаҳрида жойлашган “Ал-Зара” кони Тезкор реакция кучлари назорати остида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камерундаги олтин конида юз берган ўпирилиш оқибатида 107 киши ҳалок бўлган эди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September