Олмазордаги “столба”да портлаш бўлди
Local
−
06 September 2022 8922 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Олмазор тумани Қора қамиш даҳасида “столба” портлаб кетганлиги ҳақида видео тарқалди. Туман ҳокимлиги симёғочдаги портлаш ҳақида расмий маълумот берди.
Ҳокимликка кўра, Олмазор туманидаги Қора қамиш даҳасида жойлашган “Аъло” тўйхонасининг қарама-қаршисидаги подстанцияда 110 кВт юқори кучланишли ҳаво линияси 27-таянч устунида номаълум сабабларга кўра қисқа туташув содир бўлган.
Қисқа туташув оқибатида содир бўлган ёнғин ўз вақтида ўчирилиб, муаммо бартараф этилган. Ҳозирги ҳолатда 27-таянч устунида доимий кучланиш мавжуд.
Live
All