Олий суд раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Local
−
12 July 2020 12748 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига биринчи ўринбосар лавозимини сенатор Робахон Маҳмудова эгаллади.
Робахон Маҳмудова — Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси вазифасида ишлаган.
Р.Маҳмудова Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.
"Фидокорона меҳнатлари учун" ордени соҳибаси.
Live
All