Олий Мажлис қўмиталари раислари билан танишинг
−
20 January 2020 13252 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси якунланди. Унда қуйидаги қўмиталарга раислар сайланди:
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси — Шарафиддин Назаров;
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси — Мавлюда Ходжаева;
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — Эркин Салихов;
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси — Дилором Файзиева;
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — Мурод Қобилов;
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — Равшан Мамутов;
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси — Эркин Захидов;
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси — Шухрат Вафаев;
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — Илхом Абдуллаев;
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — Жаҳонгир Ширинов;
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси — Елена Борисова;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — Борий Алихонов.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November