Олимлар инсон учун энг фойдали мевани аниқлади
Wellness
−
30 October 2019 18571 1 minute
АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари авокадолар танадаги "ёмон" холестерин миқдорини камайтиради ва натижада юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради, деган хулосага келди. Бу ҳақда МК хабар бермоқда.
Ушбу мева Мексикада ўсади. Унинг таркибида магний, калий, К витамини, Е витамини, фолий кислотаси, рибофлавин, ниацин, тиамин, пантотеник кислота ва бошқа фойдали моддалар мавжуд.
Мевани ўрганиш устида илмий иш муаллифлари уч гуруҳга бўлиниб, 45 кишини экспериментда иштирок этишга таклиф қилди. Баъзи кўнгиллилар ҳар куни авокадоларни истеъмол қилди.
Маълум бўлишича, авокадоларни мунтазам равишда истеъмол қиладиган кўнгиллиларда холестериннинг асосий ташувчиси ҳисобланган оксидланган паст зичликдаги липопротеинлар миқдори тажриба давомида сезиларли даражада камайди.
Олимларнинг фикрига кўра, натижалар авокадонинг юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтириши мумкинлигини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан мутахассислар ушбу маҳсулотни ўз диетасига киритишни маслаҳат беради.
Айниқса унинг кўриш қобилиятини яхшилаш учун фойдаси катта.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28