ОАВ: Даҳшатли вирусни даволаш усули топилди

World

image

Ухань университети госпитали шифокорлари 2019-nCoV коронавирусини муваффақиятли даволаш методини топишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мутахассислар экстракорпорал оксидланиш (кислород билан тўйинганлик) пневмониянинг янги турини даволашда ёрдам беришини аниқлашган.

Шифокорлар ана шу усул билан вирусга чалинган 53 яшар эркакни даволашга муваффақ бўлишган.

Бу Хубэй провинциясида рўй берган биринчи ҳолат ҳисобланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 2019-nCoV коронавирусидан ҳалок бўлганлар сони 17 кишини, унга чалинганлар сони эса 620 нафарни ташкил этмоқда.

Сарвар Анвар ўғли


Author

avatar

.

Rate Count

1700

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends