Нурафшонда сохта долларни пулламоқчи бўлганлар қўлга олинди 

Crime

image

Тошкент вилоятида қалбаки 1 100 АҚШ долларини 500 АҚШ доллари эвазига сотган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Аниқланишича, Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки пулларни сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Диёра Абдураҳмонова


Author

avatar

.

Rate Count

34

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic