Нур-Султонда болалар боғчалари яна ёпилади
Local
−
22 June 2020 4392 1 minute
Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда эртага, 23 июндан барча болалар боғчалари ёпилади. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавирус тарқалиши бўйича расмий ахборот бериб борувчи Telegram каналда хабар берилди.
“Эпидемиологик вазият ва тарбиячиларнинг COVID-19 билан касалланиш фактларини инобатга олиб, мулкий шаклидан қатъий назар барча болалар боғчаларини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Агарда болани уйда қолдириш учун ҳеч ким бўлмаса, ишни масофавий шаклга ўтказиш мажбурий бўлади.
Қайд этилишича, карантин вақтида боғчага (давлат ва нодавлат) 20 фоиз бола қатнаган. Қарор болалар саломатлигини сақлаш ва вирус тарқалишининг олдини олиш учун қабул қилингани таъкидланган.
“Болалар боғчасининг қайта очилиши шаҳардаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлади. Санитария нормалари қатъий риоя қилиш керак: ниқоб тақиш, қўлларни антисептик билан тозалаш ва ижтимоий масофани сақлаш”, дейилган расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда 1 августдан мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсат берилди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28