Нукусдаги 4 қаватли уйда чақнаш содир бўлди (видео)

Local

−

image

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар “Темир жол” маҳалласида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, чақнаш бугун, 29 январь куни соат 16:15 ларда Нукус шаҳрида жойлашган 4 қаватли уйда ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан келиб чиққан.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ҳамда ФВВ давлат тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилган.

“Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends