Нукус воқеасида айбланаётганларга якуний қарор қачон чиқарилиши айтилди
Local
−
15 March 2023 5334 1 minute
Жорий йилнинг 17 март куни Нукусда оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 ноябрь куни 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан Бухоро вилоят судида суд жараёни бошланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August