Нигериянинг 3 ойлик Президенти вафот этди 

World

image

Нигериянинг собиқ раҳбари Эрнест Шонекан бугун, 11 январь куни Лагосда вафот этди. Бу ҳақда Нигериянинг “Premium Times” газетаси хабар берди.  

Нигериянинг амалдаги Президенти Муҳаммаду Бухорий аллақачон 85 ёшли Шонеканнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, уни “тинчликпарвар” деб атаган. 

Маълумот ўрнида, Шонекан Нигерияда 1993 йил 26 августдан 17 ноябргача оммавий тартибсизликлар натижасида Президент генерал Иброҳим Бабангида режимини алмаштирган Муваққат миллий ҳукумат раҳбари сифатида энг юқори давлат лавозимини эгаллаган. Сўнг орадан уч ойдан камроқ вақт ўтгач, Шонекан генерал Сани Абача бошчилигидаги ҳарбий тўнтариш натижасида ўз лавозимидан четлаштирилган.


Rate Count

261

Rating

3

Rate this article

Share with your friends