“Нефтчи” Элит ОЧЛни ғалаба билан бошлади

Sport

image

Бугун, 14 сентябрь куни Элит Осиё Чемпионлар лигаси 2026-2027 йилги мавсум старт олди. Кун доирасида Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клуби ўз учрашувини ўтказди.  

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони “Нефтчи” ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасини қабул қилди. Фарғонада бўлиб ўтган учрашув мезбонлар устунлигида ўтди. Бироқ дастлабки бўлимда ҳисрб очилмади. 

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумларни давом эттирган “Нефтчи” 83-дақиқада ўйиндаги ягона голни урди – Зоран Марушич боши билан аниқ зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа жамоа Элит Осиё Чемпионлар лигаси жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. 

Ўйинда киритилган голни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

Маълумот учун, амалдаги Ўзбекистон Кубоги соҳиби “Пахтакор” ҳам бугун, 14 сентябрь куни сафарда майдонга тушади. Тошкентликлар Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:15 да бошланиши белгиланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends