Назарбоев номидаги стипендия ҳам йўққа чиқарилди
World
−
17 January 2023 6748 2 minutes
Қозоғистон ҳукумати маданият соҳасида бериладиган давлат стипендияси номидан республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номини олиб ташлади. Бу ҳақда бугун, 17 январь куни Қозоғистоннинг “Қонун” порталида чоп этилган Қозоғистон ҳукумати қарорида айтилади.
“Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2007 йил 4 апрелдаги 266-сонли “Маданият соҳасида Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши номидаги давлат стипендиясини бериш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин. Хатбоши қуйидагича ўқилиши керак:
“Маданият соҳасидаги давлат стипендияларини тайинлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”, дейилади ҳужжатда.
Маданият соҳасидаги давлат стипендияси ҳар йили фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари билан тақдирланган ижодкор ва маданият ходимларини, айниқса, иқтидорли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон парламенти жорий йилнинг 13 январь куни палаталарнинг қўшма мажлисида Назарбоев, шунингдек, унинг оила аъзоларининг мақоми ва имтиёзларини тартибга солувчи “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонунни бекор қилди.
Биринчи президентнинг мақоми
5 июнь куни Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Ўзгартиришлардан бири мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги модданинг, шунингдек, Президентнинг кетма-кет икки мартадан ортиқ давлат раҳбари лавозимига сайланишига имкон берувчи модданинг ўчирилиши бўлди. Бундан ташқари, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақомининг ўзгармаслиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланди.
Эндиликда мамлакатда Назарбоевнинг, шунингдек, унинг оила аъзоларининг мақоми ва имтиёзларини тартибга солувчи “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонун амал қилмоқда. Назарбоев халққа мурожаат қилиш, парламент ва ҳукумат йиғилишларида нутқ сўзлаш ҳуқуқига эга. Биринчи президент дахлсизликка эга – уни ҳибсга олиш ёки ушлаб туриш мумкин эмас. Дахлсизлик Назарбоевга тегишли бўлган ва у билан бирга хусусий мулк асосида яшовчи оила аъзоларига тегишли бўлган барча мулкка нисбатан қўлланилади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September