Навоийда зилзила содир бўлди
Local
−
21 April 2025 10465 1 minute
Бугун, 21 апрель куни Тошкент вақти билан 13:44 да Навоий вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, эпимарказда сезилиш кучи: 4 баллни ташкил этган.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 305 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Магнитуда: 3,4. Чуқурлиги: 10 км. Эпимарказ: Навоий вилоятининг Нурота тумани.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент вақти билан 11:47 да Афғонистонда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлганди ва унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August