Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди (видео)

Local

−

image

Навоий шаҳрида жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, 11 март куни соат 09:25 да Навоий шаҳри “Умид” маҳалласи, Ғалаба шоҳкўчасидаги хонадонлардан бирининг 40 кв/м майдонида ички қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиндан яшаш уйининг 20 кв/м майдони сақлаб қолинган.

Воқеа жойига қутқарув экипажлари соат 09:31 да етиб бориб, 09:34 да ўраб олинган ва 09:41 да ёнғин ўчирилган. Воқеа жойига шаҳар ФВБдан 4 та экипаж жалб этилган. 

"Ҳозирда воқеа сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ", дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends